Ўтган футбол мавсумида «Машъал» сафида тўп суриб, ўзининг ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари орқали U-19 биринчилигида тўпурарлар баҳсида 29 гол билан мавсум тўпурари бўлган ёш иқтидор эгаси Беҳруз Облақулов янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказадиган бўлди. Жамоамиз раҳбарияти футболчи билан 3 йиллик шартнома юзасидан келишувга эришди.
Аҳил жамоамиз ва барча мухлисларимиз номидан Беҳруз Облақуловга «Нефтчи» шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдириб, фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAFARDAGI UCHRASHUVNI ILGIZ TANTASHEV BOSHQARIB BORADI
SЕRGЕY ARSLANOV – «NЕFTCHI» MURABBIYI
JAMOAMIZ SOBIQ A’ZOSI OLЕKSEY LARINNING ARIZASI FIFA TOMONIDAN RAD ETILDI