Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ХУСАЙН НОРЧАЕВ «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ

 

Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Россиянинг «Алания» футбол клубига тегишли ёш иқтидорли ҳужумчи Хусайн Норчаев ижара асосида бир йиллик  шартномага имзо чекди .

 

Маълумот ўрнида, Хусайн  Норчаев ўтган мавсумда

Россия биринчи дивизионида   жами 8 та учрашувда майдонга тушиб,  2 та голга ассистентлик  қилди. Шунингдек, футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида шу кунгача кўплаб расмий ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этди. Шу билан бирга футболчи миллий терма жамоамизга ҳам номзод ҳисобланади.

 

Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Хусайн Норчаевга фарғоналиклар сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, «Нефтчи» шарафини муносиб ҳисса қўшишидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: