"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

НАВБАТДАГИ УЧРАШУВДА ҲАМ ДУРАНГ

Туркиянинг Анталья шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоаси 13 январдаги биринчи назорат учрашувини 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан якунлаган эди.

Жамоамиз мухлислари иккинчи назорат баҳсида Виталий Левченко шогирдлари ғалаба қозонса керак деб умид қилган эдилар. Лекин, Россиянинг «СКА Хабаровск» жамоаси билан бўлиб ўтган беллашув ҳам 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Учрашувдаги биринчи гол россиялик Шарль томонидан киритилган бўлса, жавоб тўпини жамоамизга янги келган Жасур Жалолиддинов моҳирлик билан рақиблар дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Бундан кейинги уринишлар натижа бермади. Иккала томон учрашувни муроса билан якунлашга мажбур бўлди.

«Нефтчи» 1:1 «СКА Хабаровск»
Гол: Шарль 0:1 12, Жасур Жалолиддинов 1:1 20

«Нефтчи» биринчи бўлим:
45.Акбар Тўраев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 5.Жалолиддин Жумабоев, 19.Мирзохид Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 17.Санжар Қодирқулов, 10.Жавохир Қахрамонов, 7.Жасур Жалолиддинов, 11.Шохруз Норхонов, 77.Билолхон Тошмирзаев.

«Нефтчи» иккинчи бўлимда: 
1.Санжар Қувватов, 66.Дониёр Валиев, 3.Боян Цигер, 50.Шохрух Ёқубжонов, 19.Мирзохид Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 23.Диёр Туропов, Мухаммадали Ҳолматов, 75.Мухсин Бозоров, 77.Билолхон Тошмирзаев, 40.Бехруз Облакулов.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: