Pay. Iyul 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЁШЛАРИМИЗ ҲАМ ТАЙЁРГАРЛИККА КИРИШАДИЛАР

 

«Нефтчи»нинг асосий таркиби янги мавсумга тайёргарлик доирасида сафарга йўл олган бўлса, ўринбосарлар ва ёшлар жамоалари эртадан  бошлаб янги  мавсумга ҳозирлик кўриш учун машғулотларга киришадилар.

 

Йиғинлар Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадиони захира майдонида бўлиб ўтади. Йиғинга кўплаб ёш футболчилар жалб қилиниб,  улардан сараланган футболчилар жамоамиз билан шартнома тузиши кўзда тутилган. Таркибни шакллантириш билан бирга ўринбосарлар жамоамиз 1 февралдан бошланадиган анъанавий Фарғона вилояти «Ҳоким кубоги 2024» мусобақасида иштирок этишади.

 

Тайёргарлик жараёни ҳамда жамоага оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: