Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Ўтган мавсумда «Олимпик» таркибида тўп сурган иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов «Нефтчи» билан икки йиллик шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Жасур Жалолиддинов ўтган мавсумда Суперлига мусобақсида жами 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланди ва 3 та голга ассистентлик қилди.Шунингдек, футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг сардори сифатида шу кунгача кўплаб расмий ва ўртоқлик учрашувларида майдонда ҳаракатланмоқда.
Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Жасурга фарғоналиклар сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, «Нефтчи» шарафини муносиб ҳисса қўшишидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот
хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG