"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО ЙИЛ МУРАББИЙИ! 

 

ЎзПФЛ Суперлигада 2023 йил мавсумида ўз жамоасини тўғри йўлдан бошлаб, яхши натижалар сари моҳирона етаклаган тажрибали мутахассисларни саралаш имтихонига якун ясади. Шунга кўра, «Нефтчи» ПФК бош мураббийи Виталий Григорьевич Левченко йилнинг энг маҳоратли ва тажрибали мураббийи деб топилди.Бу қарор нафақат жамоа раҳбарияти, балки миллионлаб футбол мухлисларини жуда хушнуд этди.

«Нефтчи»нинг аҳил жамоаси ва барча фарғоналик футбол ишқибозлари номидан Виталий Григорьевични ана юксак унвон ва мартаба билан чин юракдан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва кириб келаётган 2024 йилда янада катта омад ва зафарлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: