Суперлиганинг бошқа жамоалари каби «Нефтчи»да ҳам таркибни янгилаш ва кучайтириш ишлари қизғин давом этмоқда. Бугун жамоамизни тажрибали ва етакчи дарвозабони ҳисобланган, кўп учрашувларда «Нефтчи» дарвозасини ишонч билан ҳимоялаб, жамоа муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Акбар Тўраев ўз фаолиятини яна фарғоналиклар сафида давом эттиришга қарор қилиб шартнома муддатини узайтирди.
Жамоамиз аъзолари ва кўп сонли мухлисларимиз номидан унга янги мавсумда янги зафарлар тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SERBIYA KLUBI BILAN DURANG QAYD ETILDI
SHAHBOZ BEGʻAMOV – «NEFTCHI» JAMOASI SPORT DIREKTORI!
MANSURBEK TOSHMATOV BILAN SHARTNOMA UZAYTIRILDI