Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МАНУЧЕХР САФАРОВ “НЕФТЧИ» КЛУБИ АЪЗОСИ !

 

Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Тожикистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Манучехр Сафаров бугун «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди. Жамоамиз футболчи билан икки йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Манучехр Сафаров ўтган мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтказди. Ярим ҳимоячи Про лига мусобақасида жами 13 учрашувда 1074 дақиқа  ҳаракат қилиб, 1та гол уришнинг уддасидан чиқди.

Футболчи фаолияти давомида Тожикистоннинг  «Хўжанд», «Локомотив» ва «Истиқлол» клубларида тўп сурган, шунингдек 2022 йилда Эроннинг «Персеполис» клубида ҳам фаолият олиб борган. Манучехр Сафаров Тожикистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ва 2019 йилдан буён миллий терма аъзоси ҳисобланади.

Манучехр Сафаровга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

ХУШ ОМАДЕД МАНУЧЕХР !

 

«Нефтчи» ПФК мат

буот хизмати

Улашинг: