"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

ИККИ ХАФТАЛИК ТАНАФФУС

Суперлига жамоалари ўртасида чемпионат ва бошқа расмий учрашувлар ўз ниҳоясига етганлиги боис «Нефтчи» футболчилари ва мураббийларига шу йил 18 декабргача таътил эълон қилинди. Таътил муддати тугагач жамоа аъзолари Тошкентда йиғилиб, янги мавсум режаларини муҳокама қиладилар.Ўша кундан бошлаб таркибга ўринбосарлар жамоасидан бир қатор футболчилар жалб қилиниб, назорат-синов жараёнига ҳам киришилади.

Жамоамизга оид барча янгиликларни www.fcneftchi.uz сайти ва   ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: