Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ҲАМОН УМИДИМИЗ КАТТА! 

 

Якунига етган 25-тур Суперлига чемпионини муддатидан илгари аниқлаб, мукофотларни тантанали равишда топшириш билан бирга кутилмаган натижаларга бой бўлди. Бу аввало, «Олимпик» ва «Навбаҳор»  жамоалари учрашувида юз берди. Кўпгина мухлислар Наманган жамоасининг пешқадамлар сафида юрганлиги ва ички салоҳиятини ҳисобга олиб «Навбаҳор» ғалаба қозонса керак, деган тахминга боришган эди. Бироқ, натижа бунинг тескариси бўлиб чиқди. Темур Кападзе шогирдлари ўйин охиригача шиддатни сусайтирмай 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Қаршидаги «Насаф»-«Сўғдиёна»  баҳсида эса майдон эгалари кутилмаганда дуранг натижага рози бўлдилар.

Шу тариқа, «Пахтакор» 16-марта чемпионликни ўзида сақлаб қолган бўлса, «Насаф»-47, «Навбаҳор»-46, ОКМК-45, «Нефтчи»-44 очко билан кумуш ва бронза медаллари масаласини охирги турда ҳал этадиган бўлишди. 26-турда «Насаф» Олмалиқда, «Нефтчи» эса Наманганда меҳмон бўлади. Фарғоналик футбол ишқибозлари ўз жамоалари пешқадам учликдан жой олишига ҳамон қатъий ишонч ва умид қилмоқдалар. Фарғона ва Наманган жамоалари ўртасидаги учрашувлар ҳар доим жанговар, шиддатли ва муросасиз руҳда ўтиб келган.Лекин, бронза медалига сазовор бўлиш учун нефтчилар охирги беллашувни ғалаба билан якунлашлари шарт. Ўшанда Олмалиқдаги учрашув дуранг натижа билан тугаганда ҳам бизнинг ошиғимиз олчи бўлади.

Йигитларимизга Намангандаги беллашувда ғалабага қатъий ишонч, фидойилик, меҳнат ва маҳорат кўрсатиб ўйнашларини тилаб қоламиз.

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: