"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«БУНЁДКОР» – «НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

Бугун Суперлиганинг 23-тур баҳсида Виталий Левченко бошчилигидаги севимли «Нефтчи» жамоамиз Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби меҳмони бўлади.

2005 йилда ташкил этилган «Бунёдкор» клуби билан ўзаро ўйинлар статистикасига назар солсак, миллий чемпионатимиз доирасида жамоалар 27 марта тўқнаш келишган. Булардан «Нефтчи»да 6 та ўйинда ғалаба ва 17 та беллашувда мағлубият мавжуд, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 17-40 тошкентликлар фойдасига.

Жамоаларнинг Тошкентдаги охирги 5 учрашуви натижалари

08.09.2022. «Бунёдкор»-«Нефтчи»  1:2
12.07.2018. «Бунёдкор»-«Нефтчи»  2:1
15.09.2017. «Бунёдкор»-«Нефтчи»  2:0
15.03.2016. «Бунёдкор»-«Нефтчи»  2:0
02.05.2015. «Бунёдкор»-«Нефтчи» 0:1

Маълумот ўрнида, 15 май куни Фарғонада бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида «Нефтчи» жамоаси пойтахтликлар устидан 1:0 ҳисобида устун келган.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: