
Ўзбекистон Суперлигасида охирги тур учрашувлари якунига етканидан сўнг, навбат ФИФА кунларига ўтди. Шу муносабат билан футболчиларимиз миллий терма жамоа ва турли тоифадаги терма жамоаларга чақирув олишди.
Тожикистон миллий терма жамоаси йиғинига жамоамиз ҳимоячиси Зоир Жўрабоев таклиф этилган бўлса,
Ўзбекистон U-21терма жамоаси сафига Асрорбек Кенжаев ва Дониёр Валиевлар таклиф этилди.
Ўзбекистон U-23 термаси машғулотларида Владимир Назаров ва Улуғбек Хошимовлар қатнашади.
Ушбу футболчиларимизга терма жамоа машғулотларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати