Dush. Apr 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НАСАФ»-«НЕФТЧИ»  ПРЕВЬЮ

 

Суперлигада 21-турнинг марказий учрашуви Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.Унда мамлакатимизнинг грандлари  «Насаф» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўзаро куч синашадилар. Статистикага юзлансак, ушбу жамоалар миллий чемпионатимиз доирасида 49 марта тўқнаш келишган. Буларнинг 18 тасида “Нефтчи” устун бўлган, 20 та учрашувда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 11 беллашувда дуранг қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб  юборилган голлар нисбати 65-56 қаршиликлар фойдасига.

“Нефтчи” жамоасининг «Насаф» устидан қўлга киритган энг йирик ғалабаси 1999 йилда 4:0 ҳисобида қайд этилган. Рақибларимиз эса 2003 йили 4:1 ҳисобида зафар қучган.

 

ҚАРШИДА ЎТГАН СЎНГГИ 5 УЧРАШУВ НАТИЖАЛАРИ

07.11.2022. «Насаф»-«Нефтчи»  0:1

04.11.2018.  «Насаф»-«Нефтчи»  2:0

14.05.2018. «Насаф»-«Нефтчи»  2:0

06.05.2017. «Насаф»-«Нефтчи»  2:0

04.11.2016. «Насаф»-«Нефтчи»  3:1

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: