Chor. Apr 17th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» – «БУХОРО» ПРЕВЬЮ

Coca-Cola Суперлиганинг 20-турдаги рақибимиз «Бухоро» футбол клуби 1960 йилда ташкил топган. Миллий чемпионатимиз доирасида Про лига ҳамда Суперлигада тўқнаш келган жамоалар жами 57 марта ўзаро учрашган бўлиб, буларнинг 16 тасида «Бухоро» ғалаба қозонган, 5 та ўйин дуранг билан якун топган ва 36 та баҳсда «Нефтчи» устун келган. Умумий тўплар нисбати 107-53 фарғоналиклар фойдасига.

Жамоаларнинг бу қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабалари 1994 йилга тўғри келади. Бухородаги ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Фарғонада эса «Нефтчи» 5:0 ҳисобида устун келган.

Фарғонада қайд этилган  охирги 5 та учрашув натижалари:

ПРО ЛИГА
12.09.2021.
«Нефтчи»-«Бухоро»  2:0
14.11.2021.
«Нефтчи «-«Бухоро»  1:1

СУПЕРЛИГА
12.042018.
«Нефтчи»-«Бухоро»  0:1
07.09.2017.
«Нефтчи»-«Бухоро»  1:2
29.10.2016.
«Нефтчи»-«Бухоро»  0:1

Жамоамиз биринчи даврада Бухородаги учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйнаб қайтганди

Улашинг: