Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗ «МАКТАБДА ФУТБОЛ» ЛОЙИҲАСИДА ҚАТНАШДИ.

Оммавий футболни янада ривожлантириш мақсадида бугун жамоамиз аъзолари  Фарғона шаҳридаги 1-умумтаълим мактабда, Тошлоқ туманидаги 33-мактабда бўлишди. Ушбу лойиҳа  давомида мактаб ўқувчилари жамоамиз футболчилари билан биргаликда маҳорат дарсларида иштирок этишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида мактаб ўқувчилари ва жамоамиз вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди ва ушбу беллашув дуранг натижаси билан якун топди. Футбол баҳсидан сўнг Фарғона ФА вице-президенти Носирбек Отақўзиев сўзга чиқиб, ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, “Мактабда футбол” лойиҳаси келажакда ёш футболчиларни кашф қилишига хизмат қилишини айтиб, мактаб ўқувчилари орасидан профессионал футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди. Тадбирда «Нефтчи» ФК ижрочи директори Муҳаммадсалиҳ Абдусаттаров, клуб футболчилари Фозил Мусаев, Абдуллоҳ Олимов, Томислав Мрчела, Асрор Кенжаев ва Дониёр Валиевлар қатнашди.

Учрашув якунида мактаб ўқувчиларига Фарғона футбол ассоциацияси ва жамоамиз номидан эсдалик совғалари топширилди

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: