Shan. May 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ОКМК – «НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ 

 

ОКМК футбол клуби 2004 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати қошида ташкил этилган. 2008 йилдан бошлаб мамлакатимиз Олий дивизионида ўз юришини бошлаган ОКМК жамоаси шу кунгача «Нефтчи» клуби билан миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 27 марта тўқнаш келган. Бунда  8 та беллашувда ОКМК, 12 тасида «Нефтчи» устунлик қилган. 7 та учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 47-37 «Нефтчи» фойдасига. Ўзаро ўйинларда ОКМКнинг энг йирик ғалабаси 3:0, «Нефтчи»нинг энг йирик ғалабаси 4:0 кўринишида бўлган.

Суперлиганинг биринчи давра 4-тур учрашувида жамоалар Фарғонада куч синашиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг натижасига имзо чекишган.

 

Олмалиқда қайд этилган охирги 5 учрашув натижаларини келтириб ўтамиз.

27.05.2022. ОКМК-«Нефтчи»  3:1

15.09.2018 ОКМК-«Нефтчи»  0:1

08.07.2018 ОКМК-«Нефтчи»  2:2

30.09.2017.  ОКМК-«Нефтчи»  1:2

08.05.2016.ОКМК-«Нефтчи»  3:0

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: