Sesh. Iyun 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» МАШҒУЛОТЛАРГА ҚАЙТДИ

 

Суперлиганинг навбатдаги учрашувини ўз уйида ўтказган Виталий Левченко қўл остидаги «Нефтчи» жамоамиз уч кунлик таътилда ҳордиқ чиқариб, бугун Қиргулидаги қароргоҳларида йиғилдилар. Кечки соат 18:00 дан бошлаб даставвал тренажёр залига йўл олишиб, у ерда жисмоний ҳолатларини тиклашга қаратилган машқларни олиб боришди. Сўнг футболчилар очиқ майдонга қайтгач мураббийларимиз иштирокида тўп билан муомала қилиш орқали машғулотларни давом эттирдилар.

Мухлисларимиз эътиборига бугунги машғулотлар жараёнидан тасвирга туширилган лавҳаларни ҳавола этамиз.

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: