Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ТОЖИКИСТОННИНГ НАВБАТДАГИ ЖАМОАСИ ҲАМ МАҒЛУБ БЎЛДИ 

 

Виталий Левченко шогирдлари бугун «Истиқлол» стадионида навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасини қабул қилишди. Бундан олдинги ўртоқлик учрашуви каби бугунги ўйинда ҳам мураббийларимиз ҳар иккала бўлимда икки ҳил таркибни майдонга туширдилар.

Биринчи бўлимда ҳаракатланган таркиб аъзолари ўйинда устунликка эришган бўлишларига қарамай, ҳисобни очишга муваффақ бўла олишмади 0:0.

 

Асосий воқеалар ривожи иккинчи бўлимда содир этилди. Учрашувнинг 46-дақиқасида чап қанотдан қарши ҳужумга юқори тезликда кириб борган Иззатилла Абдуллаев тожикистонлик ҳимоячини чиройли услубда алдаб ўтиб, аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди 1:0. Учрашувнинг 70-дақиқасида ҳисобни янада ошириш имконияти пайдо бўлган эди. Улуғбек Хошимов қулай позицияга чиқиб, узатмани қабул қилиб олди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққач кучли зарба берди. Бироқ, меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтаришга эришди.

Меҳмонлар ҳам дарвозамиз томон бир неча бор хавфли ҳужум уюштиришга эришиб, 80-дақиқада жарима тўпини амалга оширишди. Бу вазиятда меҳмонлардан Нозим Бобожоновнинг йўллаган кучли зарбаси дарвозамиз тўсинига тегиб қайтди. Акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди. 87-дақиқада фаоллик билан ҳаракатланаётган  Нозим Бобожоновнинг олис масофадан йўллаган навбатдаги кучли зарбасини бу сафар Акбар Тўраев қайтариб қолди.

Учрашувнинг охирги дақиқалари жамоаларнинг кетма-кет қарши ҳужумлари остида ўтганлигига қарамай, ҳисоб ўзгармади ва якунда жамоамиз минимал 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

 

«Нефтчи» (Фарғона,  Ўзбекистон)  1:0 «Хўжанд» (Хўжанд,  Тожикистон)

 

Фарғона шаҳри.

«Истиқлол» стадиони

Гол:  Иззатилла Абдуллаев 46.

 

 

Бугунги учрашувда тўп сурадиган футболчилар

 

«Нефтчи»:

12.Владимир Назаров

2.Зоир Жўрабоев

7.Умар Адҳамзода

8.Шароф Муҳитдинов

13.Лутфулла Тўраев

19.Мирзоҳид Ғофуров

20.Анваржон Ғофуров

21.Мухсинжон Убайдуллаев

22.Георгий Никабадзе

23.Диёржон Туропов

24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов

Иккинчи бўлимда

45.Акбар Тўраев

3.Нодирхон Неъматхонов

5.Эдуард Эмсис

9.Улуғбек Хошимов

10.Суннатилла Абдуллажонов

11.Иззатилла Абдуллаев

14.Раҳмонжон Рўзиев

17.Абдуллоҳ Олимов

26.Алексей Ларин

28.Фозил Мусаев

66.Дониёр Валиев

70.Аббосжон Ғуломов

77.Билолхон Тошмирзаев

 

Бош мураббий: Виталий Левченко

 

«Хўжанд»:

1.Дилшод Дадабоев

2.Фаҳриддин Ахтамов

3.Тони Бекатал

23.Рамазан Наниев

5.Фирдавс Абдусаламов

6.Хожибой Зиёев

8.Эҳсон Бобоев

14.Азизбек Ҳайитов

13.Нозим Бобожонов

62.Жаҳонгир Эргашев

10.Дилшод Бозоров

Захирада:

76.Зуҳриддин Мўйдинов

4.Парвиз Боқиев

77.Муиб Саидов

17.Ҳушнудбек Бозоров

7.Жавоҳир Расулов

19.Азизбек Далиев

 

Бош мураббий: Фарруҳ Марофиев

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: