Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМАН:  ГЕОРГИЙ НИКАБAДЗЕ ЖАМОАМИЗ АЪЗОСИ!

Георгий Никабадзе 1991 йил 10 январда Грузияда туғилган. Ҳужумчи амплуасида ҳаракатланадиган Георгий Никабадзе «Динамо» Батуми, «Самгурали», «Гудья Юнайтед», «Мерани» каби  футбол клубларида фаолият олиб борган. Унинг сўнгги ўйнаган клуби Грузиянинг «Самгурали» жамоаси бўлди. Георгий Никабадзе ушбу жамоада 18 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урган ва 3 та голга ассисцентлик қилган. Шу билан бирга ҳужумчи Грузия терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади.

Маълумот учун, «Нефтчи» ушбу футболчининг трансфер ҳуқуқини «Самгурали» жамоасидан тўлиқ  сотиб олди.

Футболчи  «Нефтчи» сафида ўзининг ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари орқали жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдириб, келгуси фаолиятига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

Არაფრის  ,  გიორგი ნიკაბიძე!

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: