Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО БИЛАН ШАРТНОМА МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ. 

“Нефтчи” ПФК жамоаси билан бош мураббийи Виталий Григорьевич Левченко билан шартномани 31.12.2024 йилгача узайтирди.

Мазкур,  УЕФАнинг  ПРО лицензиясига эга мураббий  билан олдинги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабр куни якунига этаётганди.

Виталий Левченко жамоамизга келгандан буён, жамоа бош мураббийи сифатида 26 бор майдонга бошлаб тушди,  ва ушбу учрашувларда жамоамиз 12 учрашувда ғалаба қозонган, 4 бор мағлубиятга учраган ва 10 бор дурранг ўйнаган,  ушбу учрашувларда 41 бор гол уриб,  26 бор гол ўтказиб юборганмиз. Ушбу кўрсаткичлар сўнги йиллардаги жамоамизнинг энг яхши кўрсаткичи бўлиб турибди.

Жамоамиз Виталий Григорьевич Левченко билан шартнома муддати узайтирилгани жамоамиз раҳбарияти Григорьевичга тўлиқ ишонч билдираётганидан далолатдир!

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: