"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

 

«Нефтчи» жамоаси биринчи даврадан кейинги танаффусдан фойдаланиб иккинчи даврага тайёргарлик машқларини қизғин давом эттирмоқда. Жамоа Россиянинг «Урал» клуби билан ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувидан қайтгач тўрт кун дам олди.

18 июль куни Виталий Левченко бошчилигидаги жамоамиз аъзолари иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик режаси бўйича машғулотларни Қиргулидаги қароргоҳ стадионида бошлаб юборди. Асосий мақсад, 21 июлда Тожикистоннинг «Эсхата» жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини юксак савияда якунлаб, кейинги расмий баҳсларга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик билан боришдан иборат.

Мухлисларимиз эътиборига бугунги машғулотлардан олинган фото ва видеолавҳалар ҳавола этилади.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: