Dush. Apr 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗНИНГ БИРИНЧИ ДАВРА ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА СТАТИСТИКАСИ

 

«Нефтчи” биринчи давра мобайнида ўтказилган 13 учрашувнинг 6 тасини ўз майдонида, 7 учрашувни эса сафарда ўтказди.

Бўлиб ўтган учрашувларнинг 6 тасида ғалаба, 7 тасида дуранг натижага эришилган бўлса, Виталий Левченко шогирдлари биринчи даврада умуман мағлуб бўлишмаган. Нефтчилар рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 10та гол ўтказиб юборди. Жамоамиз 4 марта пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шунингдек, 1 марта  дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Ўтказилган ўйинларда жамоамиз томонидан автогол қайд этилмаган.

«Нефтчи » ўйинчилари 25 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди, ярим ҳимоячимиз  Нурилло Тўҳтасинов эса 1 марта қизил карточкага лойиқ деб топилган,

Қўлга киритилган 6 та ғалабанинг 3 таси уй учрашувларида, 3таси эса сафар учрашувларида қўлга киритилди. Сафарда бўлиб ўтган 7 учрашувнинг 3тасида ғалаба, 4тасида дуранг билан якунланган. “Нефтчи” уй ва сафар  учрашувларининг барчасида умуман мағлуб бўлмади,

Биринчи давра учрашувларида жамоамизнинг  энг йирик  ғалабаси  1-турда қайд этилди. «Металлург» – «Нефтчи» 0:3.

«Нефтчи» футболчилари уй учрашувларида 8та гол киритиб, сафардаги баҳсларда эса рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол этишди. Дарвозабонлар уй учрашувларида ўзлари қўриқлаган дарвозалардан фақат 5та тўп олиб чиқишди. Сафар учрашувларда ҳам ҳудди шундай, 5та гол ўтказиб юборишган. Шулардан 1таси пенальтидан.Тўпланган 25 очконинг 12таси уй учрашувларида, 13таси сафардаги учрашувларда қўлга киритилди. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоа таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчи — ярим ҳимоячи  Владимир Назаров бўлди, 21 ёш. Ёши катта ўйинчи эса ҳимоячи – Лутфулла Тўраев,  Мирзохид Ғофуров бўлди. Майдонда энг вақт ўтказган ўйинчи Тома Табатадзе бўлиб чиқди. Футболчи майдонда 1125 дақиқа мобайнида ҳаракат қилган бўлса, ундан кейинги кўрсаткич Мирзохид Ғофуровда.У 1075 дақиқа харакат қилди.

Биринчи даврада мураббийлар 21 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Улардан 2 нафари дарвозабон, 7 нафари ҳимоячилар, 8 нафари ярим ҳимоячилар ва 4 нафари ҳужумчилар.

Шунингдек, жамоамиз биринчи даврада «Истиқлол» стадионида олтита тур учрашувларини ўтказишди. Унда жами 77573 мухлис иштирок этди. Бу эса, ҳар ўйинга 12928 мухлис ташриф буюрди дегани ва бу натижа Ўзбекистон Суперлигасидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади

Жамоамиз сафида энг яхши тўпурарлик Тома Табатадзега насиб қилди. Унинг хисобига 6 та гол ёзилди.

Ҳимоячимиз Мухсин Убайдуллаев хакамларнинг энг кўп назарига тушган футболчиси хисобланади. Убайдуллаевга 4 бора огоҳлантириш карточкаси кўрсатилган .

 

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: