"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ТОЖИКИСТОН КЛУБЛАРИ БИЛАН ҲАМ ЎРТОҚЛИК ЎЙИНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

 

Суперлигада айни пайтда биринчи давра якунланиб, жамоалар иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган. Жумладан, «Нефтчи» футбол клуби тайёргарлик доирасида Россиянинг «Урал» жамоаси билан 6-чи ва 13-чи июль кунлари иккита халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Жамоамиз мураббийлар штаби ушбу ўйинлардан сўнг яна иккита халқаро ўртоқлик баҳсини ўтказиш бўйича режа тузишган. Навбатдаги рақиблар эса қўшни Тожикистон республикаси олий лигаси вакиллари «Эсхата»  ҳамда «Хўжанд» клублари ҳисобланади. Учрашув саналари билан азиз мухлисларимизни таништириб ўтамиз.

 

Ўртоқлик учрашуви

21 июль соат 20:00да

«НЕФТЧИ»-«ЭСХАТА»(Тожикистон)

 

Ўртоқлик учрашуви

25 июль соат 20:00да

«НЕФТЧИ «-«ХЎЖАНД «(Тожикистон)

 

Эслатиб ўтамиз, учрашувлар Фарғонадаги» Истиқлол» марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Улашинг: