Chor. Apr 17th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»  МУХЛИСЛАР ТАШРИФИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ДАВРА ЕТАКЧИСИ

 

Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган биринчи даврасида жамоамиз учинчи ўринни қайд этди ва шунга монанд мухлисларимиз ҳам «Нефтчи»ни ёлғизлатиб қўйганлари йўқ. Ҳар ўйинда деярли «Истиқлол» стадиони мухлислар билан гавжум бўлди ва мухлисларимиз жамоамизнинг ҳақиқий ўн иккинчи ўйинчиси эканлигини кўрсатиб келишмоқда. Шунингдек жамоамиз биринчи даврада «Истиқлол»да олтита тур учрашувларини ўтказди. Унда жами 77573 мухлис иштирок этди. Бу эса, ҳар ўйинга 12928 мухлис ташриф буюрди дегани ва бу натижа Ўзбекистон Суперлигасидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Томошабинлар бўйича иккинчи ўринни» Навбаҳор» жамоаси эгаллаган. Уларнинг ҳар ўйинига ўртача 12754 нафар мухлис ташриф буюрмоқда.

 

П.С: Статистика ПФЛнинг ўйин ҳақидаги протоколидан ҳисоблаб чиқилди.

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: