Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«НАВБАҲОР»   ПРЕВЬЮ

 

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган марказий ўйинлардан бири мамлакатимизнинг номдор клублари ўртасида кечади. Водий дербиси мақомига эга ушбу  баҳсда «Нефтчи» турнир пешқадами Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон чемпионати доирасида  жамоалар шу кунгача жами 56 марта юзлашган бўлиб, 26 та ўйинда «Нефтчи», 14 тасида эса  «Навбаҳор» устун келган. 16 та беллашувда жамоалар  муроса кўчасини танлашган. Умумий тўплар нисбати 81-56 «Нефтчи» фойдасига.

 

Ўзаро учрашувларда «Навбаҳор»нинг энг йирик ғалабаси 3:0,» Нефтчи»нинг энг йирик ғалабаси 4:1 ҳисобида қайд этилган.

 

Эътиборингизга Фарғонада бўлиб ўтган охирги 5 учрашув  натижаларини келтириб ўтамиз.

 

04.04.2015 йил.

Нефтчи – Навбаҳор  1:0

12.03.2016 йил

Нефтчи – Навбаҳор  1:0

19.08.2017 йил

Нефтчи – Навбаҳор  1:1

08.08.2018 йил

Нефтчи – Навбаҳор  2:1

18.10.2022 йил

Нефтчи-Навбаҳор 1:2

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: