Chor. Apr 17th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» ИККИ ТОМОНЛАМА БАҲС ЎТКАЗДИ

«НЕФТЧИ» ИККИ ТОМОНЛАМА БАҲС ЎТКАЗДИ

 

Аввал хабабар берганимиздек, кичик танаффусдан мазмунли фойдаланиш мақсадида «Нефтчи» мураббийлар штаби  14 ва 18 июнь кунлари ўртоқлик учрашувларини режалаштирган. Ушбу ўйинлар олдидан бугун  футболчиларимиз  «Истиқлол» марказий ўйингоҳида иккига бўлинган ҳолда сариқ ва яшил рангли либосларда ўзаро куч синашдилар.

Учрашув мобайнида ҳар иккала жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун кўплаб вазиятлар юзага келди ва бундан фақат яшиллар унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда аниқ оширилган узатмани қабул қилиб олган Суннатилла Абдуллажонов тўпни дарвоза тўрига чиройли тарзда жойлаб қўйди ва жамоасининг минимал 0:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Маълумот ўрнида, бугунги назорат-синов баҳсида Улуғбек Хошимов билан Владимир Назаровлар Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларига, тажрибали легионер ҳимоячимиз Зоир Жўрабоев эса Тожикистон терма жамоаси билан Тошкентда ўтаётган CAFA мусобақасига жалб қилинганликлари боис, улар бугунги учрашувда иштирок  этишмади.

Фарғона шаҳар.

«Истиқлол» стадиони «Нефтчи-Сариқлар»   0:1 «Нефтчи-Яшиллар»

Гол: С. Абдуллажонов 83 0:1.

 

«Нефтчи» (Сариқлар):

Акбар Тўраев,  Алексей Ларин,  Мухсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Мирзохид Ғофуров,  Умар Адхамзода,  Лутфулла Тўраев,  Диёр Туропов,  Ғуломхайдар Ғуломов, Иззатилла Абдуллаев, Тома Табатадзе.

 

«Нефтчи» (Яшиллар):

Асрор Кенжаев,  Андрей Мишенко, Рахмонжон Рўзиев, Нодирхон Неъматхонов,  Аббос Ғуломов,  Суннатилла Абдуллажонов, Фозил Мусаев, Абдуллох Олимов (Мухаммадали Холматов 75) , Юрий  Батюшин, Дониёр Валиев, Мурод Бобожонов (Фахриддин Мухаммадов 70)

 

✅»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: