Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«СУРХОН»ГА ҚАРШИ ЎЙИН УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА 

 

Хабарингиз бор, Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган» Нефтчи» жамоаси куни-кеча «Андижон» клуби билан назорат ўйинида иштирок этди ва шундан сўнг мураббийлар штаби ўйинчиларга бир кунлик таътил тақдим этди.

Бугун жамоамиз аъзолари 7 май куни «Сурхон» билан кечадиган 9-тур баҳсига тайёргарликни давом эттиришга киришдилар.

Эътиборингизга Қиргулидаги қароргоҳ стадионида бўлиб ўтган кечки машғулотлардан тайёрланган фотогалереяни ҳавола этамиз.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: