Хабарингиз бор, «Нефтчи» жамоасининг қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди ва бу жараён ўз ниҳоясига етди.Бугун мазкур бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ҳайрулло Бозоров, клуб президенти, Фарғона шаҳар ҳокими Василжон Назаров, клуб бош директори Мансуржон Тошматов, жамоа фахрийлари, футболчилар ва мухлислари иштирок этишди.
Табдир аввалида жамоанинг юксалиши ва ривожи учун қилинган ишлар хайрли бўлишини, мавсум давомида юксак марраларга интилиб, клубнинг ривожи ва ғалабали натижалари давомли бўлишини ният қилган ҳолда қуръон-тиловат ўқилиб, эҳсон қилинди. Шундан сўнг Ҳайрулло Ҳайитбаевич сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини самимий қутлади.Жамоага бир вақтлар турли сабабларга кўра олиб қўйилган автобус қайтариб берилишини айтди. Барча имкониятлардан оқилона фойдаланиб, «Нефтчи» ғолибона юришини давом эттириши ва юксак марраларга эришиб, мухлисларини ҳар томонлама хушнуд этиши лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг сўзга чиққан «Нефтчи» бош мураббийи Виталий Левченко яратилган шароитлар учун миннатдорчилигини билдириб, мавсумни чемпион сифатида якунлаш учун бор имкониятини ишга солишга вада берди
«Нефтчи» фахрийси Лев Викторович Вахтин эса, тариҳий бинони қайта тиклашга амалий ёрдам берган барча мутассадиларга ва клубга бўлган юксак эътибор учун вилоят раҳбариятига самимий раҳматлар айтди. Сўз олган фан клуб етакчилари ҳам янги таъмирдан чиқарилган қароргоҳ замонавий тус олганлиги нафақат футболчи ва мураббийларни, балки мухлисларни ҳам беҳад қувонтирганини этироф этиб, кенг кўламли ишларда сидқидилдан меҳнат қилган барча корхона ва ташкилот мутахассисларига ташаккур билдиришди.
Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар қароргоҳда яратилган барча шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Ундан ташқари, “Нефтчи” спорт комплекси футбол майдони ва сув хавзаси кўздан кечирилиб, ушбу спорт иншоотларини ҳам таъмирдан чиқариш учун топшириқ ва режалар белгиланди.
Маълумот учун: Янгиланган қароргоҳ биноси 60 кишига мўлжалланган бўлиб, жами 35 хонадан иборат. Қароргоҳда ошхона, 10х4м сув хавзаси ва пархоналари мавжуд.Мазкур бино ва иншоотлар 1965 йилда қурилган бўлиб, “Нефтчи” ПФКнинг қароргоҳи ҳисобланади. 2021 йилдан таъмирлаш ишлари бошланиб, жорий йилнинг 28 апрель куни объект фойдаланишга топширилди.
✅»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» – «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI