Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ШАРТНОМА УЗАЙТИРИЛДИ!

«Нефтчи» жамоасининг 2021 йил футбол мавсумини ҳамма соҳада муваффақиятли якунлаётгани, Про лига чемпионлиги ва Суперлига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганлиги, мавсумда рақиблар дарвозасига тўп киритиш бўйича энг юқори натижага эришганлигини мухлислар яхши билишади. Бу муваффақиятларни қўлга киритишда дарвозабонлар Акбар Тўраев ва Машҳур Муҳаммаджонов, ҳимоячи Умар Атҳамзода, ярим ҳимоячилар Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Қиличев, Иззатилла Абдуллаев ва легионеримиз Александр Ешичларнинг ҳиссалари катта. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби ана шу ютуқларни ҳисобга олиб, мазкур футболчилар билан тузилган шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу футболчилар янги мавсумда Суперлигада тўп сурадиган севимли «Нефтчи» жамоасининг ғолибона юришларига янада улкан ҳисса қўшиб, Фарғона футболининг довруғини оширишда фаоллик ва ибрат кўрсатадилар деб,қатъий ишонч билдирамиз.Жамоага янги ўйинчиларни жалб этиш юзасидан клуб раҳбарияти музокара ва суҳбатларни давом эттирмоқда.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: