Чт. Апр 18th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ!

Янги йилда Ўзбекистон футболининг Суперлигасида тўп сурадиган «Нефтчи» ПФК мураббийлар штаби асосий таркибни истеъдодли ёшлар ҳисобига кенгайтириш бўйича изчил иш олиб бормоқда. Бугун шу йўналишда ёшлар сафида фаолият юритган ярим ҳимоячилар Акобиржон Аҳмаджонов ва Фахриддин Муҳаммадов билан 3 йиллик шартномалар имзоланди. Иккала ёш футболчи ҳам тенгдошлари орасида ўз касбига садоқати ва маҳорати юксак эканлигини исботлаган спортчилардир.

Уларга янги футбол мавсумида ҳам севимли жамоамиз шарафини муносиб ардоқлашларида мустаҳкам ирода, куч-қувват ва шижоат тилаймиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: