Пт. Апр 19th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖУМА КУНИ ТАҚДИМОТ МАРОСИМИ!

 

Хабарингиз бор,жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон чемпионатининг Про лига-2021 футбол мавсумига старт берилади.Мавсум олдидан жамоалар тақдимот маросимини ўтказишга бел боғлайдилар. Жумладан,янги футбол мавсумида ўз олдига жиддий мақсадлар билан Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган «Нефтчи» жамоаси ҳам тақдимот маросимига тайёргарлик ишларини олиб бормоқда ва ушбу маросим 5 март жума куни бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир Қиргулидаги «Нефтчи» маданият саройида соат 10:00 да бошланади.

Тақдимот маросимида бу йил жамоамиз таркибида фаолият олиб борадиган футболчилар ва мураббийлар штаби ҳамда янги футбол мавсумида фойдаланадиган янги либослар билан яқиндан таништирилади.

Фурсатдан фойдаланиб,барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларни 5 март куни бўлиб ўтадиган анжуманга таклиф этамиз!

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: