Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗДАН ИРОДАЛИ ҒАЛАБА!

Янги футбол мавсумига ҳозирлик кўраётган «Нефтчи» (U18) ёшлар жамоамиз бугун назорат ўйинида «Қўқон-1912» (U18) клубини қабул қилди. Муросасиз кечган бу учрашувда умумий ҳисобда 7 та тўп киритилган бўлиб, шўндан 4 тасига ёшларимиз эгалик қилишди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамиз ҳисобидаги голларга Фахриддин Муҳаммадов 3 бор ва Азамат Толибжонов бир бор гол уришга эришди.
Бугунги ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Шоҳруҳ Асқаралиев, Шоҳруҳ Ёқубжонов, Афзал Зокиров, Хумоюн Бозорбоев, Одил Набиев, Акобир Аҳмаджонов, Муҳаммадали Холматов, Азамат Толибжонов, Муҳаммадкамрон Эргашев, Ислом Акрамов, Фахриддин Муҳаммадов

«Нефтчи» (U18)- «Қўқон-1912» (U18) 4:3

Ёшларимиз кейинги назорат учрашувини 5 март куни сафарда ўтказишади. Шу кунги рақибимиз Наманганнинг «Навбаҳор» (U18) жамоаси бўлади.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: