Хабарингиз бор, айни пайтда Суперлига чемпионатида ФИФА кунлари муносабати билан қисқа танаффус юзага келган ва бундан унумли фойдаланиш мақсадида ўртоқлик беллашувлари ташкил этилмоқда. Жумладан, «Нефтчи» футбол клуби ҳам ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича режа тузган. Унга кўра Виталий Левченко шогирдлари эртага 15 октябрь куни Қирғиз Республикасидан ташриф буюрадиган Ўшнинг «Алай» жамоасини қабул қилишади. Ушбу халқаро ўртоқлик учрашуви Фарғонадаги «Истиқлол» марказий ўйингоҳида соат 17:00 да бошланади.
Маълумот ўрнида, иккала жамоа вакиллари сентябрь ойида вужудга келган танаффус пайтида ҳам ўзаро куч синашган ва Қиргулидаги стадионда бўлиб ўтган баҳсда фарғоналик футболчилар минимал 1:0 ҳисобида устун келишган.
🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«SURXON» — «NЕFTCHI» PRЕVIYU
SAMARQANDDAGI UCHRASHUVNI IBROHIM ISMOILOV BOSHQARIB BORADI
YOSHLARIMIZ HAM G’ALABA QOZONDI