Вс. Апр 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗ  «ЮНИРЕД»НИ МАҒЛУБ ЭТИШДИ

U-19 чемпионатининг 22-тур баҳсида Иқбол Акрамов бошчилигидаги «Нефтчи» ёшлар жамоаси Самарқанддан ташриф буюрган «Юниред» ёшларини қабул қилди. ФарДУ стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашув кескин  курашларга  бой тарзда ўтди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасида меҳмонлар дарвозасига Сардор Раимжонов томонидан тезкор гол урилди. Лекин, 15-дақиқада самарқандликлардан Миржаҳон Муродов дарвозамизни ишғол этиб, мувозанатни тиклади 1:1. Шундан сўнг жамоамиз аъзолари ҳужумкорликда давом этиб танаффусга қадар яна иккита гол киритишга муваффақ бўлишди. Голларга Афзал Зокиров ҳамда Абдулазиз Салоҳиддиновлар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида  меҳмонлар ҳужумчиси Жавоҳир Қиличев кучди зарба билан ҳисобни қисқартирган бўлса 3:2, ўйиннинг 58-дақиқасида жамоамиз аъзоси Афзал Зокиров навбатдаги голини уриб, дубл қайд этди 4:2.Беллашув охирлашиб бораётган пайтда меҳмонлардан Миржаҳон Муродов бир нечта ҳимоячиларимизни алдаб ўтиб, кучли зарбаси билан дарвозамизни ишғол этди 4:3. Ўйиннинг асосий қисмига бош ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Афзал Зокиров самарқандликлар дарвозасини яна бир бор ишғол этиб ҳисобни янада ҳам йирик кўринишига олиб келди 5:3.

U-19 ЧЕМПИОНАТИ

Фарғона ш. ФарДУ стадиони

22-тур  13 октябрь

«Нефтчи» 5-3 «Юниред»

Голлар: Сардор Раимжонов, 5′(1:0), Миржаҳон Муродов, 15′(1:1), Афзал Зокиров, 22′(2:1), Абдулазиз Салоҳиддинов, 31′(3:1), Жавоҳир Қиличев, 48′(3:2), Афзал Зокиров, 58′(4:2), Миржаҳон Муродов, 84′(4:3), Афзал Зокиров, 90+1 (5:3)

Ҳакамлар: Ахрор Рахматов, Элёр Муҳаммаджонов, Умиджон Жахбаров, Мақсад Эсонжонов

Назоратчи: Анвар Ўринов

Комиссар: Дониёр Якубжонов

«Нефтчи»:

41.Зиёдуллахўжа Назиров

29.Афзал Зокиров

43.Абдулазиз Салоҳиддинов

47.Муҳаммаджон Тохиржонов

55.Мартавали Турғунов

60.Мухаммадзиё Адхамжонов

63.Элбек Фозилжонов

80.Абдурахмон Йўлдошев

90.Дилёржон Бахтиёров

93.Хусанбой Умирзақов

96.Сардор Раимжонов

Захирада:

16.Муҳриддин Шерматов

38.Абдуллоҳ Эркинов

65.Дилшоджон Эркинов

67.Рўзимуҳаммад Қурбонов

68.Хасанбой Умирзақов

75.Муҳаммад Туланов

78.Асадбек Муҳамеджанов

82.Бунёджон Иномов

85.Саидафзалхон Махмудов

Бош мураббий: Иқбол Акрамов

«Юниред»:

1.Жалил Тохиров

27.Ойбек Хамроқулов

38.Миржаҳон Муродов

47.Диёржон Зубайдуллаев

63.Алишер Рустамов

64.Бунёд Хидиров

67.Хусан Рахматов

68.Жавоҳир Қиличев

69.Шохжахон Исмоилов

70.Хамроз Худойбердиев

72.Амиржон Махмудов

Захирадан қўшилди:

32.Нодир Қаршиев

34.Бехруз Абдуғаффоров

46.Марат Сайдуллаев

65.Бехруз Мелибоев

Мураббий: Жавлон Ражабов

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: