Shan. Apr 20th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«АНДИЖОН»-«НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

Coca-Cola Суперлиганинг 5-турида муҳташам «Истиқлол» стадионида 8 апрель куни водий дербиси мақомига эга «Андижон»-«Нефтчи» баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувдаги рақибимиз «Андижон» футбол клуби собиқ Совет Иттифоқи даврида 1964 йилда ташкил топган ва мустақиллик йилларига қадар иккинчи лига мусобақаларида иштирок этган. Шу давр мобайнида жамоа «Спартак»,»Андижанец», «Пахтакор» ва «Наврўз» номи остида тўп сурган бўлиб, 1997 йилдан эътиборан миллий чемпионатимиздаги фаолиятини «Андижон» номи билан юритмоқда.

Жамоалар Ўзбекистон биринчилиги доирасида шу кунгача ўзаро 47 марта рўбарў келишган. Булардан 10 тасида андижонликлар ғалаба қозонган, 5та учрашув дуранг билан якунланган ва 32 та беллашувда «Нефтчи»нинг қўли баланд келган.Ўзаро қарама-қаршиликда Андижон»нинг энг йирик ғалабаси 3:1, «Нефтчи»нинг энг йирик ғалабаси 7:1 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 43-93 фарғоналиклар фойдасига.

Жамоаларнинг Андижонда бўлиб ўтган охирги 5та учрашув натижалари қуйидагича:

09.04.2016. «Андижон»-«Нефтчи» 2:1
30.05.2015. «Андижон»-«Нефтчи» 0:4
22.06.2014. «Андижон»-«Нефтчи» 1:3
29.04.2012. «Андижон»-«Нефтчи» 1:0
21.08.2011. «Андижон»-«Нефтчи» 2:3

Эслатиб ўтамиз, Андижондаги «Бобур арена» ўйингоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли «Андижон» футбол клуби биринчи давра учрашувларини Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида мезбон сифатида ўтказиб келаяпти.

✅»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: