"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ МАШҒУЛОТЛАРГА ҚАЙТДИ

 

Хабарингиз бор, «Нефтчи» янги мавсумга тайёргарликни Туркияда бошлаган. Жамоанинг тажрибали ва етакчи ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев ана шу  йиғинларда фаол иштирок этиб қаттиқ жароҳат олган ва операция қилинган эди.Ўтган вақт мобайнида у саломатлигини тиклаб, яна жонажон жамоаси сафида жанговар  ҳаракатларни давом эттиришга пухта шайланди. Лутфулла жамоанинг навбатдаги расмий учрашувга тайёргарлик юзасидан олиб борган бугунги машғулотларида илгаригидек фаол иштирок этиб, ўзини кўрсатди.

Бутун жамоамиз ва жонкуяр мухлисларимиз номидан унга мустаҳкам саломатлик ва жонажон жамоасининг турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолиш учун курашига муносиб ҳисса қўшишида омадлар  тилаймиз.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: