Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКОНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ! 

 

Бугун «Нефтчи» футбол клубининг бош мураббийи Виталий Левченко ўзининг 51 ёшини қарши олмоқда. Ёшлигидан футболга алоҳида меҳр қўйган бу инсон Украина ва Тожикистоннинг таниқли жамоаларини бошқариб, энг яхши натижаларга эришганлиги боис эл орасида тажрибали ва малакали мутахассис сифатида обрў-эътибор топди. Унинг бу борадаги билим ва тажрибаси Фарғона жамоасининг Суперлигада қувончли натижаларга эришаётганлигида ҳам яққол сезилмоқда.

«Нефтчи» ПФК раҳбарияти,мураббийлар  штаби,футболчилар ва барча жонкуяр мухлислари номидан Виталий Григорьевични таваллуд топган куни билан қизғин муборакбод этиб, унга узоқ умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва ҳамма соҳада юксак омадлар тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Виталий Григорьевич!

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: