Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК!

 

Она диёримизда янгиланиш ва яшариш фасли– Наврўзи олам кириб келмоқда. Бу шодиёна  мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари учун энг суюкли байрамдир, шу билан бирга минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келмоқда. Бетакрор ва дилбар фаслда вужудимизда куч-ғайрат ва шижоат хис этамиз.

«НЕФТЧИ»  футбол клуби барча  юртдошларимизни улуғ айём— шарқона янги йил билан чин дилдан муборакбод этади. Бу қутлуғ айём ҳар бир хонадонга ҳамиша тинчлик-омонлик, бахт-саодат, файз-барака, қалбларимизга  қувонч ва завқ  бағишласин.

 

НАВРЎЗИ  ОЛАМ  МУБОРАК БЎЛСИН,  АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: