Chor. Iyun 19th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМАН: ЮРИЙ БАТЮШИН ЖАМОАМИЗ АЪЗОСИ!

 

Юрий Батюшин 1992 йилда Украинанинг Алчевск шаҳрида таваллуд топган. Катта футболга 2011 йилда қадам қўйган футболчи дебют ўйинини  «Сталь» жамоасидан бошлади. Кейинчалик 2015 йилда Украинанинг бошқа бир жамоаси «Николаев» ФКга кўчиб ўтади. У ерда икки йил ўйнагач, 2017 йилга келиб мамлакатнинг «Горняк-Спорт» клубида фаолиятини давом эттиради. 2021 йилда Юрий Батюшин «Металлист-1925» футбол клуби билан шартнома имзолаб, 15та учрашувда майдонга тушиб 3 та гол уришга муваффақ бўлди. «Нефтчи»га келишидан олдин ўтган 2022 йил футбол мавсумида Грузиянинг «Дила» Гори жамоасида тўп сурди. Айни пайтда ушбу футболчининг transfermarkt порталидаги нарҳи 250 минг еврони ташкил қилади.

Барча футболсевар мухлисларимиз номидан   легионер футболчига севимли жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирамиз ва  фаолиятига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: