Chor. Apr 17th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«ҲОКИМ КУБОГИ —2023» ЭРТАГА ФИНАЛ КУНИ! 

 

Анъанавий ўтказиб келинаётган «Ҳоким Кубоги-2023» мусобақасида бош соврин учун кураш олиб борадиган финалчилар номи маълум бўлди. Бугунги ярим финал баҳсларининг дастлабки учрашувида «Нефтчи»(U-21)-» Қўқон-1912″ жамоалари куч синашиб (1:2), қўқонликлар финал йўлланмасини қўлга киритишган бўлса, иккинчи ярим финал беллашувида «Зомин» жамоаси «Андижон» SGS клубига имкониятни бой берди (0:2).

Шундай қилиб, эртага 4 февраль шанба куни 3-ўрин учун «Нефтчи»(U-21) ҳамда «Зомин» жамоалари ўзаро баҳс юритишади. Бош соврин учун «Қўқон-1912» ва «Андижон «SGS клублари курашадилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала учрашув Фарғонадаги БЎСМ (собиқ ДЮСШ)  футбол майдонида соат 11:00 ва 14:00 да бўлиб ўтади.

Барча футбол ишқибозларини мусобақанинг якуний ўйинларига чорлаб қоламиз.

 

«Нефтчи» ПФК  матбуот хизмати

Улашинг: