
Бугун куннинг биринчи қисмида Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» жамоаси навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди. Галги рақибимиз Болгария иккинчи лигаси вакили «Крумовград» жамоаси бўлди.Мазкур беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида маълумот берган эдик. Куннинг иккинчи қисмида эса вакиларимиз Польшанинг «Экстракласс» лигаси вакили «Радомяк» клуби билан баҳслашишди. Муросасиз ва ҳужумкор руҳда кечган мазкур учрашувда «Нефтчи» жамоаси 2:1 ҳисобида ишонли тарзда ғалаба қозонди, голларга Тома Табатадзе ва Оливер Шаркичлар муалифлик қилишди. Рақиблар эса 85 дақиқадаги белгиланган пеналтидан унумли фойдаланиб хисобни қисқартиришга муаввақ бўлди.
«Нефтчи» 2:1 «Радомяк» (Польша)
Гол: О.Шаркич 20 1:0 , Т.Табатадзе 49 2:0, 85 пен 2:1
«Нефтчи»: Акбар Тураев (В.Назаров 46), Зойир Жўрабоев, Олексей Ларин, Андрей Мишенко, Мирзохид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Ғуломхайдар Ғуломов, Нурилло Тўхтасинов, Фозил Мусаев, Тома Табатадзе (Ф.Муҳаммадов 52), Оливер Шаркич
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати