Chor. Apr 17th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗ ИЛК НАЗОРАТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗДИ

 

Туркиянинг Анталья шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Виталий Левченко бош мураббийлигидаги «Нефтчи» жамоаси дастлабки ўртоқлик-назорат учрашувида Польшанинг «Висла» Краков клуби билан куч синашди. Айтиб ўтиш жоиз, бугун Антальяда ёмғир аралаш кучли шамол эсгани туфайли мазкур беллашув сўроқ остида қолаётган эди. Аммо, томонларнинг ўзаро келишувига биноан ушбу баҳсни куннинг иккинчи қисмида ўтказилишига келишиб олинди.

Биринчи бўлим польшалик футболчиларнинг устунлигида ўтган бўлсада, танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан йўл олишди.Иккинчи бўлимда жамоамизда амалга оширилган бир қатор ўзгаришлар эвазига ўйин сурати бироз тенглашди ва футболчиларимиз европаликлар дарвозаси томон тез-тез комбинацион ҳужумларни ташкилаштиришга эришдилар. Лекин, кучли шамол остида ўтган илк назорат учрашуви нурсиз дуранг (0:0) билан якунланди.

Бугунги ўйин орқали  мураббийларимиз жамоани шакллантириш доирасида янги келиб қўшилган футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда .

Жамоага оид хабар ва янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали бериб боришда давом этамиз.

Жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга чиқди:

Р. Мисяк,  М. Убайдуллаев, О. Ларин, А. Мишенко, Ю. Батюшин, У. Адхамзода,  А. Ғуломов, Д. Туропов,  Н. Тўхтасинов,  О. Шаркич,  Р. Муртазаев

Иккинчи бўлимда эса жамоамиз қуйидаги таркибда майдонда харакат қилди:

Д. Валиев,  Т. Табатадзе,  З. Жўрабоев,  Н. Неъматхонов, С. Абдуллажонов, А.Олимов, И. Абдуллаев,  М. Ғофуров,  У. Хошимов.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: