Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

“НЕФТЧИ» ТУРКИЯДА ПОЛЬША КЛУБЛАРИ БИЛАН УЧРАШАДИ

 

Янги футбол мавсумига жиддий тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи босқичини   Тошкентда олиб борди. 12 декабрь куни бошланган машғулотлар 24 декабрь куни ниҳоясига етади.

Таёйргарликнинг иккинчи босқичи  Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади. Йиғинлар давомида жамоамиз назорат-ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга чиқиши режалаштирилган.

Виталий Левченко бош мураббийлигидаги  «Нефтчи» жамоаси назорат беллашувларида Польша Республикаси клубларига қарши майдонга чиқади. Аввалига 11 январь куни “Висла Краков” жамоаси билан, 19 январь куни эса  “Радомяк” клуби билан назорат баҳсида куч синашади.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: