Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»НИНГ ЙИҒИНЛАРИ БОШЛАНДИ!

 

Бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Тошкентдаги биринчи кун йиғинида Виталий Левченко шогирдлари назарий ва амалий машғулотларда иштирок этишди. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамизнинг биринчи босқич машғулотларига ўтган мавсумда ҳаракат қилган футболчилар ва ўринбосарлар жамоасининг аъзолари жалб этилган.

Шунингдек, жамоамиз билан шартнома имзолаган Нурилло Тўхтасинов, ўтган мавсум ижара асосида «Бухоро» таркибида тўп сурган Хумоюн Шербўтаев ҳамда Чиғатой футбол мактаби тарбияланувчиси, Ўзбекистон (U-20) терма жамоаси дарвозабони Асрор Кенжаевлар ҳам жамоамиз сафида машғулот олиб боришди.

Ушбу ўқув-машғулотлар доирасида жамоамиз ўртоқлик учрашувларида ҳам қатнашади.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот ҳизмати.

 

Улашинг: