25-26 октябрь кунлари Фарғонада Ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади.
Ўзбек футболининг таниқли юлдузлари, футбол фахрийлари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятидан иборат меҳмонлар миллий футболнинг ватани бўлган Фарғона вилоятига 25 октябрь куни ташриф буюрадилар. Шу куни меҳмонлар вилоят ҳокими – вилоят Футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров билан учрашадилар, Фарғона шаҳридаги “Футбол маркази”да бўлиб ўтадиган футбол фестивалида иштирок этадилар.
Асосий тадбирлар шу куни Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Соат 17:00да мухлислар ва меҳмонлар эътиборига катта концерт дастури намойиш этилади.
Сўнгра Ўзбекистон ва Фарғона вилояти фахрийлар терма жамоалари Қирғизистон ва Тожикистон фахрийлар терма жамоаларига қарши бир таймлик учрашувларда майдонга чиқишади.
Учрашувлар дастури қуйидагича (бир таймдан иборат, 30 минутдан):
1-учрашув: Ўзбекистон-Қирғизистон
2-учрашув: Фарғона вилояти-Тожикистон
3-учрашув: Ўзбекистон-Тожикистон
4-учрашув: Фарғона вилояти-Қирғизистон
26 октябрь куни меҳмонлар вилоятимиздаги футбол фахрийлари ҳолидан хабар олишади, Марғилон шаҳридаги диққатга сазовор жойларни кўздан кечиришади, куннинг иккинчи ярмида Қўқонга боришади. Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида Суперлига доирасидаги Қўқон 1912 – Сўғдиёна учрашувини томоша қилишади.
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN
«NЕFTCHI» — SO‘NGGI TURDA MUHIM G‘ALABA!
«LOKOMOTIV»-«NЕFTCHI» PRЕVYU