Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ИККИНЧИ ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА ҲАМ ДУРАНГ !

 

Бугун Виталий Левченео шогирдлари Суперлиганинг навбатдаги тур баҳсига тайёргарлик олиб бориш жараёни доирасида режалаштирилган иккинчи назорат-ўртоқлик баҳсида майдонга тушдилар,  Бу сафарги рақиб «Қўқон-1912» жамоаси бўлди.Айтиб ўтиш жоизки,мураббийлар учрашув давомида ҳар иккала таймда барча футболчиларга имкон беришга ҳаракат қилишди. Беллашув кескин курашлар остида кечган бўлсада, дарвозалар дахлсизлиги сақланган ҳолда, ҳисоб нурсиз дуранг билан ўз ниҳоясига етди.

Энди навбат чемпионат ўйинларига берилади.Жамоамиз аъзолари Суперлиганинг 20-тур баҳсини Тошкентда маҳаллий «Локомотив» клибига қарши ўтказади.

 

Барча жонкуяр мухлисларимиз номидан севимли жамоамизга куч-қувват,шижоат ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

«Нефтчи» — «Қўқон 1912»

27 сентябрь 2022 йил. Қўқон шаҳри «Марказий» стадион. 16:00

Ҳакамлар: Достон Мирзаримов, Шохруз Аъзамов

 

«Нефтчи»: 69.Евгений Конюхов, 8.Саламат Қуттибоев (Мухсин Убайдуллаев), 26.Алексей Ларин(44.Дарко Станоевич), 31.Нодирҳон Неъматҳонов, 22.Умар Адҳамзода(70 Аббос Ғуломов, 38), 6.Сирожиддин Қўзиев, 28.Фозил Мусаев(77 Аброр Исмоилов, 46),

19.Мирзоҳид Ғофуров (88 Дониёр Валиев, 46), 13.Лутфулла Тўраев(Дониёр Мадаминов,46) 9.Суннатилло Абдулажонов(46 Шаҳзод Убайдуллаев , 46),Иззатилла Абдуллаев(76 Фаҳриддин Мухаммадов, 46).

Бош мураббийи: Владимир Ежуров

 

“Қўқон 1912” жамоаси таркиби:

21.Ислом Абдуллаев 5.Славко Лукич 6.Дилшод Раҳматуллаев 8. Санъат Шихов 9.Андрей Сидоров 13.Сардор Азимов 14.Авазхон Маматхўжаев 15.Ойбек Рустамов 20.Муроджон Комилов 22.Сардор Етвоқўзиев 70.Билолхон Тошмирзаев

Бош мураббий : Даврон Файзиев

«Нефтчи» ПФК матбуот ҳизмати

Улашинг: