Shan. Apr 27th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

“НЕФТЧИ”-«ҚИЗИЛҚУМ» ПРЕВЬЮ

Ўзбекистон Сoca-Cola Суперлигаси 17-тур учрашувлари доирасида “Нефтчи” жамоаси Навоийнинг «Қизилқум» клубини қабул қилади. Жамоаларнинг миллий чемпионатимиз баҳсларида ўзаро тўқнашувлар статистикасига назар ташласак, бу ерда сезиларли даражадаги устунлик фарғоналиклар томонида. Ўтказилган ўзаро учрашувлар сони 41та бўлиб, ундан 21та баҳсда «Нефтчи» ғалаба қозонган, 8та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва 12та учрашувда «Қизилқум»нинг қўли баланд келган.
Тўплар нисбати ҳам «Нефтчи» фойдасига 63-39. Ушбу қарама-қаршиликда «Нефтчи»нинг «Қизилқум» устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 2000 йилда 5:0 кўринишида қайд этилган. Навоийликларнинг энг йирик ғалабаси 2002 йилда 4:1 ҳисобида якунланган.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»-«Қизилқум» баҳси Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» стадионида ўтказилади. Учрашув соат 19:00 да старт олади.

Жамоаларнинг Суперлига доирасида қайд этган сўнгги 5 учрашув натижалари билан таништириб ўтамиз:
20.04.2018. «Қизилқум»-«Нефтчи» 1:0
24.07.2018. «Нефтчи»-«Қизилқум» 0:1
19.10.2018. «Нефтчи»-«Қизилқум» 3:1
23.11.2018. «Қизилқум»-«Нефтчи» 1:1
01.04.2022 «Қизилқум»-«Нефтчи» 3:0

«Нефтчи» ПФК матбуот ҳизмати

Улашинг: