Sesh. Iyun 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НАВБАҲОР» – «НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

 

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган марказий ўйинлардан бири мамлакатимизнинг номдор клублари ўртасида кечади. Водий дербиси мақомини қамраб олган ушбу баҳсда «Навбаҳор» ҳамда «Нефтчи» жамоалари тўқнаш келишади.

Ўзбекистон чемпионати доирасида жамоалар шу кунгача жами 54 марта рақобатлашган бўлиб, 26 та ўйинда «Нефтчи», 13 тасида эса «Навбаҳор» устун келган. 15 та беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Умумий тўплар нисбати 80-54 «Нефтчи» фойдасига.

Ўзаро учрашувларда «Навбаҳор»нинг энг йирик ғалабаси 3:0,» Нефтчи»нинг энг йирик ғалабаси 4:1 ҳисобида якунланган.

 

Уч йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган «Нефтчи» клуби «Навбаҳор» билан охирга 4 мавсумда қайд этган натижаларини келтириб ўтамиз.

2015 йил.

Нефтчи-Навбаҳор 1:0

Навбаҳор-Нефтчи 1:0

2016 йил

Нефтчи-Навбаҳор 1:0

Навбаҳор-Нефтчи 2:1

2017 йил

Навбаҳор-Нефтчи 1:1

Нефтчи-Навбаҳор 1:1

2018 йил

Навбаҳор-Нефтчи 1:1

Нефтчи-Навбаҳор 2:1

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: