Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» футбол клуби таркибни кучайтириш борасида изчил ишларни амалга оширмоқда. Бугун таниқли ва моҳир ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев билан бир йилга мўлжалланган шартнома расмийлаштирилди.
Маълумот учун, Шаҳзод Убайдуллаев 1998 йилда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини Муборакнинг «Машъал» жамоасида бошлаган спортчи, кейинчалик «Андижон» ва «Металлург» клубларида давом эттирди. У нималарга қодир эканлигини Беларуссиянинг «Энергетик БГУ» ҳамда «Шахтёр» жамоаларида ҳам намойиш этиб, футбол ишқибозларининг меҳри ва эътиборини қозонди. Шу боис, жамоамиз раҳбарияти уни Фарғонага таклиф этиб, Суперлигада тўп сурадиган «Нефтчи»нинг фаол ҳужумчиси бўлишга чорлади.
Футболчи бу таклифни қабул қиларкан, билдирилган ишончни тўла оқлаш учун бутун куч ва маҳоратини ишга солишга ваъда берди.
Биз унга юксак ишончни оқлаш учун курашда катта муваффақият ва омадлар тилаймиз.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN