Pay. Iyul 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ШЕРЗОД КАРИМОВ БИЛАН ШАРТНОМА УЗАЙТИРИЛДИ.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги «Нефтчи» ПФК мураббийлар штаби жамоа таркибини шакллантириш борасида селекция жараёнида изчиллик билан фаолият юритмоқда. Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Шерзод Каримов билан шартнома муддати узайтирилди.

Янги футбол мавсумида ҳам Шерзод Каримов жамоамизнинг Суперлигадаги ғалабали юришларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда, унга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: